Эзгуликдан баҳраманд нуронийлар

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги “Ариран” қариялар уйида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ташаббуси билан ўтказилган тадбирда нуронийлар, санъаткорлар, Жанубий Кореянинг “Kofih” халқаро хайрия фонди вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда аҳолини кучли ижтимоий муҳофаза қилиш, ёши улуғ инсонларни эъзозлаш, саломатлигини асраш, турмуш шароитини янада яхшилаш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўз самарасини бераётгани таъкидланди.

– Ўзбекистоннинг куч-қудрати ва иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, халқаро майдондаги нуфузини янада юксалтиришда миллатлар ва турли диний конфессиялараро аҳиллик, тинчлик ва тотувлик, жамиятда устувор бўлган меҳр-оқибат, бағрикенглик муҳити муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди Жанубий Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармасининг Ўзбекистондаги филиали директори Сонг Ёнг Гин. – Шу боис “Ариран”да кексалар ўзларини ўз уйидагидек ҳис қилади. Бунинг учун барча зарур шарт-шароит яратилган.

Тадбирда “Ўзбегим ёшлари” ансамбли томонидан тақдим этилган маданий дастур барчага кўтаринки кайфият улашди.

Н.НОРБОБОЕВ,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Соғлиқни сақлашда муҳим жараён

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: