Эзгулик йўлида ҳамжиҳатлик билан

Қашқадарё вилоят ёшлар марказида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ташкил топганлигининг 20 йиллигига бағишлаб “Соғлом авлод – миллат келажаги” мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан 1993 йилда ташкил этилган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси томонидан инсон қадр-қимматини улуғлаш, ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ва уни ижтимоий ҳимоялаш йўлида муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, айниқса, фертиль ёшидаги хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва саломатлигини тиклаш, имконияти чекланган ёшларнинг малакали таълим-тарбия олиши учун етарли шарт-шароит яратиш, уларни фойдали меҳнатга жалб этиш йўлида амалга оширилаётган ишлар шулар жумласидандир.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят бўлими раҳбари Б.Бойиров вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, вилоят Соғ­лиқни сақлаш бошқармаси, Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиали, “Маҳалла” хайрия жамғармаси вилоят бўлими каби ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда аҳоли ўртасида соғломлаштириш, спорт, маънавий-маърифий, хайрия тадбирлари мунтазам ўтказиб келинаётганлигини таъкидлади. Жамғарма томонидан ўтган йили ногиронларни реабилитация қилиш ва соғлиғини тиклаш мақсадида ажратилган грант маблағлари доирасида туғма лаб-танглай нуқсони бўлган 5 нафар бола операция қилинди. 3 нафар бола эса Германияга даволаниш учун юборилди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда вилоят Прокуратураси, вилоят Соғлиқни сақлаш бош­қармаси, Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиали, шаҳар ва туманлар хотин-қизлар қўмиталари, “Маҳалла” хайрия жамғармаси вилоят, шаҳар ва туманлар бўлимлари, вилоят Халқ таълими бошқармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими вакиллари иштирок этдилар.

Конференция давомида “Гувалак” бадиий гимнастикачи қизлари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Тадбир сўнггида “Соғлом авлод учун” хал­қаро хайрия жамғармаси вилоят бўлими ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ иштирокчиларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Шоҳиста БОЗОРОВА,

Қашқадарё вилояти

Яна ўқинг:  “Истеъдод” халқаро танлови бошланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: