ЭШКАКЧИЛАРИМИЗ МУВАФФАҚҚИЯТИ

Дания пойтахти Копенгаген шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўтказилган жаҳон кубогининг учинчи босқичида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учтадан олтин ва кумуш, иккита бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Нуфузли мусобақанинг 500 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича жуфтликлар баҳсида ҳамюртларимиз – икки карра жаҳон чемпиони Вадим Меньков ва тажрибали спортчимиз Серик Мирбеков маррага биринчи етиб келиб, олтин медалга сазовор бўлди. В.Меньков ва С.Мирбеков 1000 метр масофага эшкак эшиш бўйича ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилиб, маҳорат бобида тенгсиз эканини яна бир карра исботлади. Ушбу жуфтлик 200 метрга ўтказилган баҳсларда иккинчи ўринни эгаллади.

Терма жамоамиз ҳисобига яна битта олтин медални ўн етти ёшли иқтидорли спортчимиз Дилноза Раҳматова тақдим этди. У хотин-қизлар ўртасида 200 метр масофага каноэда эшкак эшиш бўйича яккаликлар пойгасида рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Яна бир тажрибали каноэчимиз Герасим Кочнев 1000 метрга ўтказилган яккалик баҳсларида кумуш, 5000 метрга ўтказилган мусобақада бронза медални қўлга киритди.

200 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича хотин-қизлар ўртасида Нилуфар Зокирова иккинчи, эркаклар ўртасидаги 500 метр масофага байдаркада эшкак эшиш бўйича ўтказилган мусобақада Алексей Мочалов учинчи ўринни эгаллади.

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  “Эътироф – 2013”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: