Эрта турмуш – келтирар ташвиш

Пойтахтимиздаги Олмазор тиббиёт касб-ҳунар коллежида ташкил этилган “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир шу саҳна кўриниши билан бошланди.

Мамлакатимизда қизларнинг билим олиб, жамиятга керакли инсон бўлиб вояга етиши йўлида барча зарур шароит яратилган. Айниқса, ўқув масканларида ташкил этилган «Ораста қизлар» тўгараклари бўлғуси оналарни ҳаётга тайёрлаш, эрта турмуш қуришнинг олдини олиш, уларнинг тиббий маданиятини оширишда муҳим роль ўйнамоқда.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, эрта никоҳнинг олдини олиш, қизларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитишга алоҳида эътибор қаратилган. Бу каби вазифаларни амалга оширишга «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.

Тадбирда ўқувчиларга мутахассислар томонидан қиз болани барвақт турмушга бериш ва эрта фарзанд кўриш, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг зарурлиги борасида маслаҳатлар берилди.

В. ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Bilimga ishtiyoqmand o‘quvchilar

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: