ЭЛЕКТРОН ДОСКАДА ОЧИҚ ДАРС

25 февраль куни Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 106-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида алгебра фанидан “Алгебраик касрлар ва касрларни қисқартириш” мавзусида очиқ дарс ўтказилда.

Электрон доскада инновацион методларни қўллаш, ўйин технологиялари ва анимациялар асосида ўтилган кўргазмали очиқ дарсда республика таълим маркази махсус бўлими мудири ва методисти, Олмалиқ шаҳар 8-мактаб интернати ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, Тошкент шаҳар 101-102-мактаб интернати, Чирчиқ шаҳар 12-сонли мактаб-интернати математика фани ўқитувчилари ҳамда 7-а синф ўқувчилари иштирок этди.

—Мактаб интернатимизда таълим олаётган ўқувчилар ўқув материалларини асосан визоав ва сезги органлари орқали қабул қиладилар.

Биринчи  марта электрон доскада анимацияларни қўлланилиб ўтилаётган очиқ дарсни ташкил этишдан мақсад, имконияти чекланган болалар ўқийдиган бошқа мактаб-интентларда ҳам уни оммалаштириш, ўқув материалларини қабул қилиш чекланган кўриш ва эшитишдан маҳрум ўқувчиларга интерфаол усуллар орқали дарс ўтиш айнан педагогик вазифани амалийлаштиришга хизмат қилади. Юқори технологиялар ва инновация ҳамда интерфаол методларни қўллаш натижасида ўқувчиларнинг фанга қизиқиши ортиб, яхши натижаларга эришилади, – дейди таълим маскани раҳбари Муҳайё Саидикромова.

Математика ўқитувчиси Гулниор Солиева томонидан ўтилган очиқ дарсда мастер класс ҳам кўрсатилда. “Имконияти чекланган  болаларга  математика фанини ўқитишда АКТдан фойдаланиш орқали таълим самарадорлигига эришиш йўллари” мавзусидаги мастер классда фан ўқитувчисининг 7 йиллик иш тажрибаси ва эришган ютуқлари маҳорат мактаби сифатида  кўрсатиб берилди.

Амаль СОЛИЕВА

Яна ўқинг:  САРА ДАРСЛИКЛАР ТАНЛОВИ

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: