Эл саломатлиги эътиборида

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида аҳолига тиббий ёрдам, хусусан, эндокринологик хизмат кўрсатиш борасида жуда катта ўзгаришлар амалга оширилди.

Миллий Матбуот марказида ўтказилган тадбир ана шу мавзуга бағишланди. Эндокринология йўналишида тиббий ёрдам кўрсатиш соғ­лиқни сақлаш тизимида алоҳида ўрин тутади. Чунки, эндокрин касалликлар кўп ҳолларда сурункали кечади ҳамда ногиронлик ва мудҳиш оқибатларга олиб келиши мумкин.

Шу боис республикамизда қандли диабет билан хасталанган беморларга аниқ ташхис қўйиш ва уларни даволаш мақсадида 14 та эндокринологик диспансер фаолият кўрсатмоқда. Жойларда ташкил этилган 505 та эндокринологик хоналарнинг 176 таси болалар эндокринологик хоналаридир.

Ўзбекистонда эндокринология соҳасига доир хизматларни Республика ихтисослашган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарлигида мувофиқлаштиради. Мутахассислар томонидан ушбу тизимда қалқонсимон без касалликлари энг кўп учраши қайд этилди. Қандли диабет ва бошқа эндокрин хасталикларни даволаш имкониятлари ҳам анча кенгайганлиги, шунингдек, ушбу соҳага доир тиббий муассасалар энг сўнгги русумдаги тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги таъкидланди. Эндокрин касаллигига чалинган беморлардан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва болаларнинг имтиёзли даволаниши йўлга қўйилганлиги ҳақида ахборот берилди.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Асилбек Худаяров оммавий-ахборот воситалари ходимларининг саволларига атрофлича жавоб берди.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  Технологик давр ҳужжатлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: