Экология – болалар нигоҳида

Ўқувчи-ёшлар онгида экологик маданиятни юксалтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик вазиятни соғломлаштириш ишларидаги фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказилган ушбу беллашувнинг ҳудудий босқичларида “Баркамол авлод” болалар марказлари тўгараклари ва умумий ўрта таълим мактабларидан 4500 нафарга яқин ўқувчи қатнашди. Фестивалнинг якуний босқичида 64 нафар ўғил-қиз тўрт йўналиш бўйича ўз билим ва маҳоратини намойиш этди.

“Яшил сайёрамиз тақдири ўз қўлимизда!” шиори остидаги дастлабки “Hand-madе” йўналишида иштирокчилар қўл меҳнати ёрдамида яратилган бежирим ижодий ишларини ҳакамлар ҳайъати эътиборига ҳавола этди.

Тасвирий санъат йўналишида ўқувчиларнинг табиат манзаралари акс этган суратлари, мультимедиа йўналишида экологик муаммолар ва уларнинг ечимига қаратилган бир-биридан қизиқарли тақдимотлар намойиш этилди. Фоторасмлар йўналиши бўйича тақдим этилган ижодий ишлар мавзуга мослиги, ғоянинг оригиналлиги, техник талабларга мувофиқлиги каби мезонлар асосида сараланди.

– Экофестивалнинг “Hand-madе” йўналишида “Экология: кеча, бугун, эртага” номли композициям билан қатнашдим, – деди Сардоба туманидаги 15-мактабнинг 9-синф ўқувчиси, “Моҳир қўллар” тўгараги аъзоси Нодира Балқиева. – Унинг мазмунига жонли табиат озор чекишининг олдини олиш учун бирлашиб, уни боғу бўстонга айлантиришда шахсий намуна кўрсатиш ғояси сингдирилган. Тўгарагимиз раҳбари Саодат Қурбонова кўмагида турли яроқсиз буюмлар ва табиий хомашёдан яратилган ижодий ишим тенгдошларим учун қизиқарли бўлди.

Тадбир якунида ғолиб ва совриндорларга Халқ таълими вазирлигининг диплом ва эсдалик совғалари берилди.

 

Дилдора СУЯРОВА

Яна ўқинг:  Китобхонлик кучайтирилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: