ЭКОҲАРАКАТ – СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН

Инсон табиатнинг узвий бир бўлагидир. Ундаги салбий ўзгаришлар инсоният саломатлигига таъсир қилмай қолмайди. Атроф-муҳитни озода сақлаш, табиатга ҳурмат кўрсатиш, ер ости ва ер усти бойликлардан оқилона фойдаланиш, келажак авлодга мерос қилиб қолдириш каби тушунчаларни аҳоли ўртасида шакллантириш давлатимизнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон экологик ҳаракати ва Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ҳамкорлигида мазкур фонд томонидан амалга оширилаётган бир қанча ишлар таҳсинга сазовордир.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Жамоат фонди. Маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссия аъзолари, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, Экоҳаракат Илмий Кенгаши аъзолари, Экоҳаракат фаоллари ва экспертлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирни ўтказишда кўзда тутилган мақсад Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қуватлаш Жамоат фонди томонидан атроф-муҳит муҳофазаси ва аҳоли саломатлигини ҳимоялашга йўналтирилган грант танловида экология ва тиббиёт йўналишида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокини кенгайтириш, ушбу йўналишда уларнинг фаоллигини ошириш, грант лойиҳаларини тайёрлашга кўмаклашишдан иборат.

Йиғилишда грант танловида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг иштирок этиш тартиби, лойиҳаларини молиялаштириш ва бошқа қатор ташкилий масалалари юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Тадбирда иштирок этган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари танловда қатнашиш бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан батафсил маълумотга эга бўлишди.

Маърифат ТОЛИПОВА,

“Соғлом авлод” мухбири

Яна ўқинг:  БАҒРИ БАҲОР НУРАФШОН ШАҲАР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: