Диққат, танлов!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди

 

“Хорижий ва маҳаллий ОАВларда юксак ҳуқуқий тафаккурни, инсон ҳуқуқлари маданиятини, жамоатчилик назоратининг инновацион шакл ва механизмларини кенг тарғиб этиш” мавзусида давлат грантлари ажратиш учун танлов

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

 

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа-буюртманомалари қабул қилинади:

  1. Мамлакат парламенти қабул қилган янги қонунлар, Президент фармонлари, қарорларининг асосий жиҳатларини кенг оммага етказишнинг самарали инновацион шакл ва механизмларини татбиқ этиш.
  2. Қонунларнинг инсонлар ҳаётига реал таъсир даражаси ва аҳоли билан мулоқотнинг янги усулларини, қонунларнинг ижтимоий муносабатларни бевосита тартибга солишдаги роли ва аҳамиятини юксалтиришнинг инновацион усулларини жорий этиш.
  3. Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишнинг инновацион шаклларини амалиётга киритишга кўмаклашиш.
  4. Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни, қонун ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат муносабатини шакллантириш бўйича ҳамкорликдаги дастурларни самарали амалга ошириш.
  5. Қонун лойиҳаларининг эксперт ва жамоатчилик муҳокамаларини ташкил этиш, жумладан, махсус телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар уюштириш, интернет ва босма нашрларда мақолалар чоп этиш.
  6. Давлат органлари билан ҳамкорликда ОАВлар материалларининг профессионал, мафкуравий ва бадиий даражасини юксалтириш дастурларини амалга ошириш.
  7. Ёш журналист ва техник ходимлар маҳорати ҳамда ижодий фаоллигини юксалтиришда ижтимоий шерикликни кучайтириш.
  8. ОАВларнинг фуқаролар, айниқса, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий, социал-ҳуқуқий онгига ижобий таъсирини кучайтириш.
  9. Коммунал, савдо ва хизмат кўрсатиш, умумий овқатланиш соҳаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш ва жамоатчилик назоратининг инновацион усулларини рўёбга чиқариш.
  10. “Давлат органлари халқ хизматида” шиори остида жамиятда ҳуқуқий маданиятни ва аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтиришга, қонунга ҳурмат, жиноятчиликка муросасизлик туйғусини кучайтиришга кўмаклашиш.
  11. Давлат органларида мурожаатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш.
  12. Эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини ОАВларда кенг ёритиш.
  13. Аёллар ва болаларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва социал-маънавий қўллаб-қувватлашда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни кучайтириш.
  14. “Адолат қонун устуворлигида”, “Аҳоли мурожаатлари – доимий эътиборда” шиорлари остида қонун ҳужжатларининг ижроси ҳамда давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратининг самарали механизмлари ва амалиётини ривожлантириш.
  15. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳузуридаги фахрийлар кенгашларини уюшмаган ва тарбияси муаммоли ёшлар билан ишлашга кенг жалб қилиш, уларнинг қонуний манфаатларини, ниятларини рўёбга чиқариш.
  16. “Мен Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганаман” шиори остида турли кўргазмали материаллар тайёрлаш ва тарқатиш.
Яна ўқинг:  Хуш келдинг эй, наврўзи олам!

Давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:

  1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати.
  2. www. fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза.
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси.
  4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.
  5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.
  6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг илтимосномалари, тавсия хатлари илова қилиниши мумкин.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 30 миллион сўмгача.

 


Ҳужжатлар 2018 йил 15 мартидан 20 апрелгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди” номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100163, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг www. fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин. Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76,239-26-86.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: