Денис ғолиблар сафида

Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТР) томонидан ташкил этилган “Tashkent Challenger – 2016” анъанавий халқаро турнири якунланди.

Нуфузли мусобақада йигирмага яқин давлатдан теннисчилар бош соврин учун ўзаро баҳслашди.

Мазкур халқаро турнрининг жуфтлик баҳсларида Денис Истомин россиялик Михаил Елгин билан биргаликда муваффақиятли иштирок этди. Ушбу жуфтлик мусобақада барча рақибларидан устун келиб, финал баҳсида Д. Истомин ва М. Елгин тандеми германиялик Андре Бегеманн ва ҳиндистонлик Леандер Паес устидан 6: 4,6: 2 ҳисобида ғалаба қозониб, “Tashkent Challenger – 2016” халқаро турнири бош совринини қўлга киритди.

Яна ўқинг:  15 минг болага манзилли ёрдам кўрсатилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: