ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ ВА ТРАНСПОРТДАГИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ НАЗОРАТИ

Республика миллий матбуот марказида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг “Давлат чегараси ва транспортдаги Давлат ветеринария назорати бошқармаси фаолиятида мамлакатимиз ҳудудига ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан ҳимоя қилишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.


Унда қўмита масъул ходимлари, ветеринария мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Анжуманни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси ўринбосари Аброр Акбаров кириш сўзи билан очди.
Қўмита раиси ўринбосари ўз нутқида ҳозирги пайтда чегара ветеринария назорати пунктлари томонидан ҳайвонлар касалликларининг Республикамиз ҳудудига кириб келишини олдини олиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилганлигини таъкидлади.
Қўмита бошқарма бошлиғи ўринбосари Алижон Жумаев маърўзасидан олдин чегара ветеринария назорати пунктлари фаолиятига доир тақдимот ва махсус ролик намойиш этилди.
Оммавий ахборот воситалари ходимлари соҳа мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 1007-сонли қарорига асосан Республикамиз ҳудудини ҳайвонларнинг юқумли касалликларининг қўзғатувчиларини олиб кирилишидан муҳофаза қилиш ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида чегара ўтказиш пунктларида Чегара ветеринария назорати пунктлари фаолияти ташкил этилган.
Айни пайтда Давлат чегарасидаги ва транспортидаги давлат ветеринария бошқармаси тизимида 22 та чегара ва транспорт ветеринария назорати пунктлари ва 1 та “Далагузар” ветеринария санитария участкаси фаолият олиб бормоқда.
Бугунги кунда Давлат чегарасидаги ва транспортидаги давлат ветеринария бошқармаси тизимида 22 та чегара ва транспорт ветеринария назорати пунктлари ва 1 та “Далагузар” ветеринария санитария участкалари мавжуд.
Республикамизга 2018 йил давомида 53964 ( 2017 йил давомида 12162) бош йирик шохли моллар, 24675 (2180) бош майда шохли моллар, 1121 (118) бош от, 1329
(114) бош номаҳсулдор ҳайвонлар, 2402 (1036) бош парранда ва декоратив қушлар, 1млн.431 минг 881 (1 млн. 524 минг 268) бош бир кунлик жўжалар, 1827тн. (768,4тн.) қора мол гўшти, 6020,3 (5885,2) тн. чўчқа гўшти, 13035 (12853,46) тн. товуқ гўшти ва махсулотлари, 24073 (6070,73) тн сут ва сут махсулотлари, 6млн. 42 минг 377 дона (5 млн. 409 минг 880 дона) инкубацион тухум, 20954,8 (4788) тн балиқ ва балиқ махсулотлари ва бошқа турли хил давлат ветеринария назорати остидаги товарлар импорт қилинган.
2476 (2586) бош номаҳсулдор ҳайвонлар, 87881 (124653) бош парранда ва декоратив қушлар, 61961 (73291) бош судралиб юрувчилар, 198,8 млн. (284,1 млн.) дона истеъмол товуқ тухуми, 2,6 млн (2,69 млн.) дона Вет блю ярим тайёр терилар, 3652 (3990,5) тонна жун,
17541 (2755,5) тонна ичак махсулотлари, 4461 (9630,2) тонна ем озуқалари 2 млн 655 минг дона инкубацион тухум, 24,8 тонна ветеринария препаратлари ва бошқа турли хил давлат ветеринария назорати остидаги товарлар экспорт қилинди.
2018 йилда чегара ветеринария назорати пунктлари томонидан ҳайвонот оламидан олинадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш, ўта хавфли юқумли касалликларнинг қўзғатувчиларини республика худудига кириб келишининг олдини олиш мақсадида, давлат чегараларини кесиб ўтиш жойларида республикамизга кириб келаётган ва транзит ўтаётган 376964 (154027) та автомашиналар ҳамда 154 та темир йўл вагонлари ветеринария-санитария кўригидан ўтказилди.
Бундан ташқари, давлат чегара ветеринария назорати хизмати томонидан 247 кг денгиз маҳсулотлари, 109,9 мол ҳамда от гўшти ва махсулотлари, 1808 дона тухум тегишли хужжатлари бўлмаганлиги, шунингдек ветеринария-санитария нормаларига жавоб бермаганлиги сабабли белгиланган тартибда йўқ қилинди.
Ўзбекистон Республикаси худудига кириб келаётган ветеринария назорати остидаги юкларни ташувчи автоуловлар, темир йўл вагонлари ҳамда пиёдалар учун мўлжалланган махсус тўшамаларига дезинфекция ишловларини бериш сифатини ошириш ҳамда дезинфекцион воситаларни чегара ветеринария пунктларига етказишда юзага келаётган қийинчиликларни бартараф этиш мақсадида ҳозирги кунда чегара ветеринария назорати пунктларига Бромосепт-50 дезинфекцион дори воситасидан фойдаланилмоқда.
Республикамизга 2019 йилнинг январь ва февраль ойлари давомида 6248 бош йирик шохли моллар, 6291 бош майда шохли моллар, 293 бош от, 92 бош номаҳсулдор ҳайвонлар, 1310 бош парранда ва декоратив қушлар, 186 минг 941 бош бир кунлик жўжалар, 251,8 тн. қора мол гўшти, 142 тн. чўчқа гўшти, 2285,3 тн. товуқ гўшти ва махсулотлари, 2027,5 тн сут ва сут махсулотлари, 237840 дона инкубацион тухум, 587,35 тн балиқ ва балиқ махсулотлари, ва бошқа турли хил давлат ветеринария назорати остидаги товар импорт қилинган бўлса,
590 бош номаҳсулдор ҳайвонлар, 2943 бош парранда ва декоратив қушлар, 7500
бош судралиб юрувчилар, 41млн 854 минг дона истеъмол товуқ тухуми, 829779 дона инкубацион тухум, 169,9 минг дона Вет блю ярим тайёр терилар, 200 тонна жун, 508,6 тонна ичак махсулотлари, 2302,1 тонна ем озуқалари ва бошқа турли хил давлат ветеринария назорати остидаги товарлар экспорт қилинган.
2019 йил 2 ойи давомида чегара ветеринария назорати пунктлари томонидан ҳайвонга мансуб озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, ўта хавфли юқумли касалликларнинг қўзғатувчиларини республика худудига кириб келишини олдини олиш мақсадида, давлат чегараларини кесиб ўтиш жойларида республикамизга кириб келаётган ва транзит ўтаётган 74161 та автомашиналар ҳамда 16 та темир йўл вагонлари ветеринария-сантария ишловидан ўтказилди.
Бундан ташқари давлат ветеринария назорати хизмати томонидан 23 кг денгиз маҳсулотлари, 10 кг мол ҳамда от гўшти ва махсулотлари, 178 дона тухум тегишли хужжатлари бўлмаганлиги ҳамда ветеринария санитария нормаларига жавоб бермаганлиги сабабли белгиланган тартибда йўқ қилинган бўлса, 5 бош номахсулдор ҳайвонлар, 57 бош декаратив қушлар, 47 кг. мол гўшти, 18 кг. қўй гўшти, 12 тонна парранда гўшти, 70 тонна балиқ махсулотлари ва 130 кг сут ва сут маҳсулотлари, 2236 дона тухум ветеринария-санитария нормаларига жавоб бермаганлиги сабабли белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилмай ортга қайтарилди.

Яна ўқинг:  2018–2019 ўқув йилидан учта олий ўқув юртида сиртқи таълим очилади

Марям АҲМЕДОВА

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: