«Dance Muzik Fest – 2019»: ушбу фестивалнинг аҳамияти нимада?

Мамлакатимизда кўнгилочар тадбирларни ривожлантириш, айниқса Ўзбекистонни замонавий мусиқа марказларидан бири сифатида эътироф этиш, унинг салоҳиятини ошириш ва юртимизда ташриф буюраётган кўпсонли хорижий сайёҳлар орасида ёшларнинг замонавий мусиқий жозибадор сайёҳлик йўналиши сифатида тарғиб қилиш мақсадида жорий йилнинг 16-17-18 август кунлари «АШХОБОД» маданият ва истироҳат боғида «Dance Muzik Fest-2019» фестивали ўтказилмоқда.
Фестивал ташкилотчилари «Art Promotion Agency» MChJ, Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги ва Электрон оммавий ахборот воситалари миллий Ассоциацияси ҳамда бир қанча ҳомий ташкилотлар кўмагида амалга оширилади.
Асосан 16 ёшдан юқори бўлган ёшлар аудиториясига мўлжалланган ўзига хос ушбу электрон мусиқа фестивали мамлакатимизда 2017 буён муваффақиятли ўтказилиб келинмоқда. Эътиборли томони шундаеи, ўтган икки йил ичида ушбу тадбир янада оммалашди ва унга 15 000 нафардан зиёд ёшлар иштирок қилдилар.
Аҳамиятли томони, ушбу фестивал мамлакатимизда истиқомат қилаётган ёшлар орасидан замонавий санъат соҳасида истеъдодларни танлаб олиш, уларни саралаш ва ҳомийлик қилишни кўзда тутган ва бу борада сезиларли даражадаги ютуқларни ҳам қўлга киритган.
Бунинг натижаси ўлароқ, мамлакатимизда поп ва реп йўналишида эълон қилинган танловлар ва кастингда иштирок этган 150 нафар ёшлар ичидан 25 нафар иқтидорли ёшларнинг танлаб олингани бунинг яққол мисолидир.
Халқаро продюсер Музаффар Сидиков раҳбарлигида «Art Promotion Muzik Fest» компанияси томонидан ўтказилаётган «Dance Muzik Fest ~ 2019″да дунёнинг бир неча давлатларидан реп ва поп йўналишининг таниқли ва машҳур юлдузларидан ташқари, Ўзбекистондан кастин йўли билан танлаб олинган иқтидорли ёшлар ҳам ўз санъатларини намойиш этадилар.
Фестивални ўтказишдан мақсад, мамлакатимизга ташриф буюраётган сайёҳлар ва меҳмонларни кўнгилочар тадбирларга жалб этиш ва ёшларни ғарб санъатига бўлган салоҳиятларини кўрсатиш, уларнинг саёҳатларини мазмунли ташкил этиш, ёшлар туризмини ва электрон мусиқа йўналишини ривожлантириш, хориждаги машҳур юлдузлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда мамлакат иқтисодиёти ва равнақи йўлида хизмат қилишдан иборат.
Айни пайтда, ушбу вазифани уддалаб келаётган » Аrt Promotion Agency»компанияси аллақачон халқаро статусни қўлга киритган ҳолда халқаро лектрон чипталар сотувини ҳам йўлга қўйди.
Кейинги йилда ушбу фестивал қўшни давлат — Қозоғистонда ўтказилиши тежалаштирилмоқда.
Муҳими, яқин кунларда мамлакатимизга Халқаро миқёсда юқори ўринларни эгаллаган Франциялик DJ DJENS BENS, Россиялик DJ ва продюсер Роман Крилов, Ромпассо номи остида саҳналаштирилган трюк, француз- мавританияликларнинг мусиқачиси, DJ, Россиялик продюсер ва Франциялик бастакор VILLI UILYAM, Голландиялик DJ, MR. WHITE,Росиялик продюсер ва DJ.SHAPOV, Белгиянинг » Double Pleasure» машҳур дуэти, Голландиянинг DJ ва мусиқий продюсери QUINTINO ва Белоруссиялик СYGOлар ташриф буюрадилар.

Яна ўқинг:  Нуронийлар эъзозда

Марям АҲМЕДОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: