Чорак аср сарҳисоби

 Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Маданият саройида Ёнғин хавфсизлиги институтининг 25 йиллигига бағишлаб тантанали тадбир ташкил этилди.

Анжуманда мамлакатимизда ёнғин хавфсизлиги соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини янада такомиллаштириш, мавжуд муаммолар ва ёнғинга қарши муҳофазани кучайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самара бераётгани таъкидланди.

Ўтган даврда мазкур таълим даргоҳида 7 минг 500 нафардан ортиқ малакали мутахассислар тайёрланиб, улар айни пайтда фуқароларнинг ҳаёти, мол-мулкини ёнғиндан ҳимоя қилишда жонбозлик кўрсатмоқда. Институт профессор-ўқитувчилари таркибида 2 академик, 5 фан доктори ва 20 га яқин фан номзодлари фаолият кўрсатмоқда. “2017–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги муаммолар ва долзарб масалалар ечимига қаратилган илмий изланишларни ривожлантириш стратегияси” асосида соҳа олимлари 14 йўналишда илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Тадбирда институтда самарали фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ходимларга Ички ишлар вазирлиги томонидан “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Фарҳоджон ХОЖАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти ўқитувчиси, катта лейтенант

Яна ўқинг:  Ўзбекистонлик шифокорлар термаси АҚШ термасини йирик ҳисобда енгди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: