Чет тили ва узлуксиз таълим

Яқинда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида “Чет тиллари бўйича ёзиладиган дарслик ва ўқув-услубий комплексларга қўйиладиган замонавий талаблар” мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Унда Буюк Британия Кенгашидан мутахассислар ва инглиз тили дарслиги муаллифлари иштирок этди. Тадбирда хорижий тиллар бўйича узвийлик ва узлуксизликни таъминлайдиган дастур ҳақида Род Болайто, Светлана Хан, Розалия Зиряновалар сўзга чиқишди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари инглиз тили бўйича биринчи синфлар учун яратилаётган дарслик материалларини муҳокама қилдилар.

– Биз мана шундай видео конференциялар орқали дарслик яратиш соҳасидаги ютуқ ва муаммоларни ўзаро муҳокама қиламиз, ҳамкасблар билан фикр-мулоҳаза алмашамиз, – дейди Светлана Хан.

Тадбир сўнггида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар атрофлича жавоб қайтаришди.

Райҳона ОЧИЛОВА

Яна ўқинг:  Болаларга беринг дунёни

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: