Cаломатлик посбонлари

Самарқанд шаҳар юқумли касалликлар клиник шифохонаси 1924 йилда ташкил этилган бўлиб, бугун ушбу муассаса ҳудуддаги 3 миллион 720 минг 173 нафар фуқарога сифатли ва малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Шифохонанинг асосий вазифалари ва йўналишлари қуйидагилардан иборат:

– юқумли ва паразитар касалликлар билан касалланган беморларга ташхис қў­йиш, даволаш ва уларни диспансеризация қилиш;

– ушбу ҳудудда юқумли касалликларни ўрганиш ва таҳлил қилиш;

– вилоятда юқумли касалликларнинг олдини олиш, хасталикнинг эпидемик ўсиш даражасини пасайтириш, ўта хавфли юқумли касалликлар профилактикаси ва даволаш режаларини ишлаб чиқиш;

– шифохонага вилоят, шаҳар ва туманлардан юборилган юқумли касалликлар билан оғриган беморларга малакали ва ихтисослашган ёрдам кўрсатиш;

– шаҳар ва туманларда Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази ходимлари билан ҳамкорликда ташкилий-услубий ва амалий фаолият кўрсатиш.

 

Муассаса 350 ўринга мўлжалланган бўлиб, ундан 300 ўрин болалар, 50 ўрин эса катталар учун мўлжалланган. Бугун шифохонанинг юқумли ичак ва тиф-партифоз касалликлар, энтерал вирусли гепатит, ўткир ичак касаллик­лари, сурункали вирусли гепатитлар ва жигар циррози, вирусли этиологияли хасталиклар, ҳаво-томчи орқали юқадиган касалликлар, бруцеллёз каби бир неча бўлимларида беморлар самарали даволанмоқда.

Марказда вилоят юқумли касалликлар клиникаси зарурий техник базаси таъминланган бўлиб, беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча имкониятлар яратилган. Айни пайтда муассаса ҳудудида қўшимча иккита янги бино қурилмоқда. Бу яқин келажакда аҳолига навбатсиз даволаниш имконини яратади.

Беморларнинг аксарият қисмини болалар ташкил этгани сабаб марказдаги муҳит ҳам кичкинтойларга мос равишда яратилган. Дизайн ва жиҳозлар худди болалар боғчасидаги манзарани ифодалайди. Бу орқали бемор болаларнинг руҳий ҳолати ҳам соғломлашади.

– Узоқ йиллик фаолиятим давомида шуни англадимки, беморнинг соғлом ҳаётга қайтиши унинг руҳиятига бевосита боғлиқ, – дейди тиббиёт фанлари доктори, шифохона бош шифокори Аллаберган Байжанов. – Инсонда аъло кайфият, соғайишига ишонч бўлса, даволаниш яхши самара беради. Даволаниш учун келган беморларнинг юз-кўзидаги мамнунликни кўриб, меҳнатимиз зое кетмаётганидан хурсанд бўламиз. Мен касбимни нафақат бурчим ва масъулият юзасидан, балки ушбу соҳага меҳрим баланд­лиги учун ҳам яхши кўраман.

…Аллаберган Байжанов оиланинг тўнғич фарзанди. Қаҳрамонимиз бу ҳаётда яқинларига тоғдек суянчиқ бўлиб, уларни ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлади. Аллаберган ака бугун оқила рафиқаси Зулфия опа билан мазмунли ҳаёт кечирмоқда. Фарзандлари ота касбини танлаб, тиббиёт олийгоҳида таҳсил олишмоқда. Ишда ва шахсий ҳаётида атрофидагиларга ибрат бўлаётган бу инсон ўзгаларга ҳам эзгулик улашишни сира канда қилмайди.

Яна ўқинг:  Никита бўш келмади

Тажрибали шифокор умрини касбига бағиш­лаган фидойилардан. У Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлагач, меҳнат фаолиятини ўзи таҳсил олган олийгоҳда клиник ординатор сифатида бошлади. Қаҳрамонимиз тез орада устозлар назарига тушди. Узоқ йиллар мобайнида тиббиёт муассасаларида раҳбар лавозимларида ишлади. Айни пайтда у бошчилик қилаётган Самарқанд вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси ҳам аҳолига сифатли хизмат кўрсатаётган илғор тиббиёт муссасаларидан саналади.

– Яқинда беш ёшли қизимнинг терисига тошмалар тошганидан хавотирланиб, уни вилоят юқумли касаллик­лар клиник шифохонасига олиб келдик. Шифокорларнинг тезкор ёрдами билан қизимнинг ҳарорати меъёрга келди. Керакли муолажалардан сўнг дилбандим дарддан бутунлай фориғ бўлди. Бу ердаги қулай шароитлар, ҳамшираларнинг ширин сўзлиги беморлар қалбига даво бўлмоқда, – дей­ди ­Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи ­Холида ая Саъдуллаева.

Биз Самарқанд шаҳар юқумли касалликлар клиник шифохонаси фидойи ходимларининг эл саломатлиги йўлидаги эзгу ишларига омад ва зафарлар тилаймиз.

Ойгул РАЗЗОҚОВА,

Самарқанд вилояти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: