Бухорода Ўзбекистон ёшлари куни нишонланди

Жорий йил 30 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи мамлакатимиз ёшлари ҳаётида унутилмас кун бўлиб тарихга кирди. Анжуманда Президентимиз Шавкат Мирзиёев маъруза қилди ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати негизида Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ташкил этиш ва 30 июнни мамлакатимизда Ёшлар куни, деб эълон қилишни таклиф этди.

Шу муносабат билан “Бухоро маданий маркази”да ўтказилган тадбирда вилоятдаги олий ўқув юртлари талабалари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, жамоатчилик вакиллари, ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Тадбирда Бухоро вилояти ёшлари мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини янада юксалтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этаётгани таъкидланди.

Президентимиз қурултойда сўзлаган маърузасида ёшларнинг ҳар томонлама баркамол улғайиши, ҳаётда муносиб ўрин топиши йўлида барча шароит ва имкониятлар яратиб берилаётганига алоҳида эътибор қаратди. Замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган ёшларимиз майдонга дадил чиқиб, бугунги кунда ҳаёт олдимизга қўяётган вазифаларни ҳал этишга қодир, дея юксак ишонч билдирди.

– Мамлакатимизда ёш тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, улар учун барча шароит яратилаётганини ўз ҳаётимиз мисолида кўриб турибмиз, – деди “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби, Пешку туманидаги “Шуҳратмашсервис агросаховати” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ш.Раҳмонов. – Корхонамизда асосан металл конструкциялар, шунингдек, саноат усулида парранда боқиш учун мўлжалланган катак-қафаслар ишлаб чиқарилади. Маҳсулотимизга талаб юқори. Берилаётган солиқ ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиб, жорий йилнинг ўтган даврида ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобидан 10 янги иш ўрни яратдик. Президентимиз қурултойда сўзлаган маърузасида ўзининг самарали ва фидокорона меҳнати, Ватанга садоқати билан ўрнак бўлаётган мард ўғлонларимизни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бундан буён ҳам давлатимизнинг доимий эътиборида бўлиб қолишини таъкидлаганларида юртимизнинг барча ёшлари қатори бухоролик ёшлар ҳам шундай озод ва обод Ватан фуқароси эканидан қалби фахрга тўлди. Бу барчамизни эл-юртимиз фаровонлиги йўлида янада сидқидилдан меҳнат қилишга ундамоқда.

Ватан, мустақиллик, тинчлик, ёшлик ва эзгуликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига янада кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.

Эркин Ёдгоров,

Яна ўқинг:  Оёқларингиз увишадими?

ЎзА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: