Бухорода илк марта сайёҳлар учун электромобиллар хизмати йўлга қўйилди

Бухорода электромобиллар хизмати йўлга қўйилди. Илк икки автомобиль шаҳарга олиб келиниб, ишга туширилди. Яқин вақт ичида яна камида 10 электромобиль харид қилиш режалаштирилмоқда.

Электромобиллар эски шаҳарнинг енгил автомобиллар кириши таъқиқланган жойларида пиёда сайр қилишнинг қулай муқобилига айланади. Сайёҳларда энг кўп қизиқиш уйғотувчи йўналишлар бўйича туристик маршрут ишлаб чиқилган – у Лаби Ҳовуздан бошланиб, Тоқи Сарафон, Тоқи Заргарон ва Пойи Калон бўйлаб ўтиб, Арк қалъаси ёнида тугайди. Самарқанд ва Шаҳрисабзда бундай лойиҳалар ишга туширилган ва хизмат кўрсатмоқда. Электромобиллар маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар орасида тез илғанади, боз устига, улар экологик жиҳатдан хавфсиз.

 

Гулнора АСТАНОВА,

Бухоро Давлат университети тилшунослик кафедраси доценти

Яна ўқинг:  ЎЗИМИЗНИНГ ЧЕМПИОНЛАР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: