Бухоро шаҳридаги кўп тармоқли тиббиёт марказида Жанубий Кореянинг “Vision Care” халқаро ташкилоти шифокорлари томонидан хайрия акцияси ўтказилди

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва унинг Жанубий Кореядаги ҳамкор ташкилоти ўртасида имзоланган келишув меморандумига кўра, 15 мартга қадар давом этган акцияда вилоятнинг барча ҳудудларидан ижтимоий ёрдамга муҳтож 800 нафарга яқин бемор энг замонавий тиббий ускуналар ёрдамида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 100 дан ортиқ эҳтиёжмандлардаги катаракта бартараф этилиб, кўз гавҳари алмаштирилди. Шунингдек, мижозларга тегишли дори-дармон воситалари бепул тарқатилиб, кўз касалликларини олдини олиш бўйича малакали шифокорлар томонидан маслаҳат ва тавсиялар берилди.

 

Бизни юртингизда, жумладан, Бухорода ҳам яхши билишади, – дейди кореялик офтальмолог-жарроҳ Ким Донг Хе. – Тўрт йилдан буён кўз касалликларини даволаш борасида амалий ҳамкорлик қилиб келамиз. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини амалий ишларда кўриб, ҳис қилиб турибмиз. Хайрия акциямиз ўтказилаётган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази жарроҳлик амалиётини бажаришда яхши қулайликларга эга. Қолаверса, ўз ишини яхши биладиган ўзбек ҳамкасбларимиз билан бирга ишлаш ҳам ёқимли.

 

ЎзА

Яна ўқинг:  Болажонлар қувончи чексиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: