Бурчдан бўйин товламанг

0
6
марта кўрилган.

Фарзандни тарбиялаш, уни вояга етказиш ҳар бир ота-онанинг бурчи ҳисобланади. Аммо мана шундай бахт ва ўз бурчидан бўйин товлаб, дайди мисол ҳаётнинг асл мазмунини ҳалигача англаб етмаганлар ҳам орамизда топилади.

Ана шундайлардан бири Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида истиқомат қилувчи Турғун Норов бўлиб, у 2014 йилдан буён қидирувда. Сабаби, икки нафар фарзандини боқиш унга малол келиб, улар учун алимент пули тўлашдан бўйин товлаган. Собиқ турмуш ўртоғи Зебинисо Исмоилова эса ёш фарзандларининг тарбияси билан машғул бўлгани сабаб ишлаш имкониятига эга бўлмаган. Эндиликда Турғун Норов қилмишининг жабрини унинг яқинлари тортишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198-моддасига асосан қидирувдаги отанинг яқин қариндошларидан 9 миллион 912 минг сўм жарима пули унинг фарзандларига ундириб берилган.

Ана шундай ишларни олдини олиш ва уни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ туман бўлими ҳамда ички ишлар бўлими ҳамкорликда қарздорликни тўлашдан бўйин тортаётган шахслар ва қидирувдаги қарздорларни топиш, қарздорлик суммасини ундириш борасида амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Қидирувдаги қарздорларнинг сурати яшаш жойи ва жамоат жойларига тарқатилиб, кенг кўламли тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

 

Ж. ҚУРБОНОВ

Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ туман бўлими Қидирув бўйича катта инспектори

Яна ўқинг:  ИККИ АВЛОД УЧРАШУВИ

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.