“Ботаника боғи”да оилавий сайр

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан академик Ф. Русанов номидаги “ботаника боғи”да янги лойиҳа асосида илк маротаба “Оилавий боғ сайри” тадбири ташкил этилди.

Унда турли спорт ўйинлари, велопойга, кросс югуриш ҳамда китоб мутолаасига бағишланган мусобақалар ўтказилди. Мультфильм ва эртак қаҳрамонларидан иборат саҳна кўринишлари нафақат болажонлар, балки уларнинг ота-оналарини ҳам қувонтирди. Эътиборли жиҳати, сайр ва кўргазма давомида ҳайвонот оламини севиш ва уларни қоғозларда тасвирлашни ўргатувчи “Маҳорат дарслари” ҳамда фольклор ижодий жамоаларининг чиқишлари барчага манзур бўлди.

 

Дилафрўз ШУКУРОВА,

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот котиби

Яна ўқинг:  Кексалар – бебаҳо бойлигимиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: