Бош қомусимиз – болалар нигоҳида

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 569-мактабгача таълим муассасасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишлаб “Бош қомусимиз – болалар нигоҳида” деб номланган байрам бўлиб ўтди.

Тадбирда болажонлар мустақиллик, мадҳия, герб, байроқ ҳақида ёдлаган шеърлари ва Конституциямиз моддаларидан айтиб беришди. Айниқса, жажжи болажонлар ижросидаги саҳна кўриниши йиғилганларда катта таассурот қолдирди.


Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 148-умумтаълим мактабида Бош қомусимизнинг 25 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Байрам олдидан барча синфда “Очиқ дарслар” ўтказилди. Тошкент давлат юридик университети Ёшлар иттифоқи етакчилари ўқувчиларга конституциямиз тарихи, ундаги моддалар ҳақида атрофлича маълумотлар берди.

Тадбирда шеърий ва бадиий чиқишлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Яна ўқинг:  Бир оилада тўрт қизалоқ туғилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: