Болажонлар саломатлиги йўлида

«Sen Yolg'iz Emassan» Республика жамоатчилик болалар жамғармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини ихтисослаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш бошланди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида барча болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш, уларнинг саломатлиги ҳақида ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш, турли хавфли ва юқумли хасталикларга чалинишининг олдини олиш масаласига устувор вазифа сифатида эътибор қаратилмоқда.

«Sen Yolg'iz Emassan» Республика жамоатчилик болалар жамғармаси ота-она меҳридан бебаҳра қолган болаларнинг саломатлигини доимий назорат этиб бориш, уларда учраши эҳтимоли бўлган хасталикларнинг ўз вақтида олдини олиш, даволаш-профилактика ишларини тобора кучайтириш юзасидан кўплаб ижтимоий акциялар, хайрия тадбирларини муваффақиятли амалга оширмоқда. «Обод турмуш йили» Давлат дастури доирасида юрак, умуртқа поғонаси, лаб-танглай қисмида хасталиги бор, кўриш, эшитишида нуқсони бўлган ўғил-қизларни мураккаб пластик жарроҳлик йўли билан даволашга оид бир қатор лойиҳалар бажарилди. Бундай даволаш жараёнларига юртимизнинг Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлардаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари қамраб олинди. Шу билан бирга Меҳрибонлик уйларининг тиббий пунктларини зарур техник ускуналар, даволаш жиҳозлари, дори-дармон ва препаратлар, протез-ортопедия воситалари, махсус аравачалар, эшитиш мосламалари билан таъминлаш юзасидан изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг клиникасида жорий йилнинг 20 октябригача давом этадиган диспансеризация давомида педиатр, жарроҳ, отоларинголог, офтальмолог, стоматолог, болалар гинекологи, ортопед-травматолог, болалар уролог-андрологи, психоневролог, эндокринолог ва бошқа мутахассислар томонидан чуқурлаштирилган кўрик ўтказилмоқда. 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларни қамраб олган ушбу тиббий кўрик давомида ультратовушли ташхис қўйиш, қон таҳлили, электрокардиограмма жараёни, юрак, буйрак, жигар, ўт қопини замонавий тиббий ускуналарда текширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жами 2500 нафар ўғил-қизни қамраб олувчи диспансеризация натижаларига кўра болалар учун тиббий-даволаш, коррекцион муоалажалар ўтказилиши кўзда тутилган.

Н.УСМОНОВА,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  Диарея – болалар учун хавфли

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: