Болажонлар қувончи чексиз

Юртимизда «Меҳрибонлик уйлари» тарбияланувчиларининг таълим-тарбия олишлари учун зарур шарт-шароит яратиш, уларнинг ёзги таътил кунларини мазмунли ва мароқли ташкил этиш борасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган чора-тадбирлар асосида бир қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Қизилсув қишлоғида жойлашган «Меҳрибонлик» соғломлаштириш оромгоҳида кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Унинг ҳудудидаги мавжуд 3 мингдан ортиқ манзарали ва мевали дараxтларга ишлов берилди.

Ушбу масканда ёзги таътил давомида 4 мавсумда Бухоро, Навоий, Самарқанд, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида жойлашган 12 та «Меҳрибонлик уйлари»нинг 900 нафар, Андижон ва Гулистон шаҳарларидаги «Болалар шаҳарчаси»нинг 140 нафар, жами 1040 нафар тарбияланувчиларининг дам олдирилиши режалаштирилган.

Оромгоҳга биринчи мавсумда дам олиш учун келган Навоий вилояти Навоий шаҳридаги 1-сонли, Зарафшон шаҳридаги «Шодлик», Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги 11-сонли, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 21-сонли,Чилонзор туманидаги 22 ва 23-сонли, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли «Меҳрибонлик уйлари»дан жами 260 нафар болажонларнинг бу ерда яратилган имкониятлар ва қулайликлардан қувончи чексиз. Уларга жами 17 нафар педагог-тарбиячи, 9 нафар етакчи, 1 нафар врач ва 1 нафар ҳамшира бириктирилган.

Мавжуд 277 ўринли ётоқxона, 200 ўринли ошxона, маънавият ва маърифат хонаси, тиббиёт xонаси, спорт майдончалари, чўмилиш ҳавзаси, тўгарак хоналари болажонлар ихтиёрида. Шунингдек, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан ажратилган зарур спорт инвентарлари, Республика Болалар кутубхонаси фондидан 5000 дан ортиқ китоблар ҳамда болаларнинг севимли газета ва журналлари оромгоҳга келтирилди. Биргина бу эмас, мавжуд тўгаракларнинг самарали ва мазмунли фаолият кўрсатиши учун «Баркамол авлод» Республика марказларидан зарур жиҳозлар ҳамда малакали мутахассислар жалб қилинган.

Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди

Яна ўқинг:  Таълим ва фанда Ҳаракатлар стратегияси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: