Бокуда IV “Ислом бирдамлик ўйинлари” старт олди

8-22 май кунлари ўтказиладиган ушбу нуфузли мусобақада 57 та давлатдан 3 минг 500 дан зиёд спортчилар иштирок этади.

Ўзбекистон шарафини турнирда 103 нафар ҳамюртимиз спортнинг 15 та тури бўйича ҳимоя қилишади. Атлетларимиз бокс, таэквондо, дзюдо, каратэ, ўқ отиш, гандбол, теннис, оғир атлетика, эркин кураш, юнон-рум кураши, спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, енгил атлетика, пара-дзюдо ва пара-атлетика спорт турлари бўйича ўтказиладиган беллашувларда иштирок этадилар.

Вакилларимиз орасида биринчи бўлиб гандболчи қизларимиз мусобақадаги дастлабки учрашувни Туркия терма жамоасига қарши ўтказишди. Афсуски, баҳсда туркиялик гандболчи қизлар тажриба бобида устунлик қилишди ва беллашувни ўз фойдаларига ҳал қилишди.

Делегациямизнинг асосий қисми Бокуга 11 май куни етиб келади. Спорт курашлари бўйича терма жамоамиз аъзолари эса Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатидаги иштирокларини якунлаб, 15 май куни Озарбайжон пойтахтида делегациямиз сафини тўлдиришади.

 

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Меҳрнинг миллати бўлмайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: