Боксчиларимиз ғалаба қозонишда давом этмоқда

Юртимизда Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турларини ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор самарасида бугун бокс ёшларимиз ҳаётида жадал тараққий этмоқда.

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида давом этаётган бокс бўйича «Қирол кубоги – 2017» халқаро турнирида терма жамоамизнинг уч нафар аъзоси бронза медални қўлга киритди.

Вазни 52 килограммгача бўлган боксчилар ўртасида Жасурбек Латипов ярим финалгача бўлган беллашувларда непаллик Прем Чаудхари ва мезбон спортчи Критифак Дуангнутни енгиб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Вазни 56 килограммгача бўлган боксчилар баҳсида Шаҳобиддин Зоиров ва 60 килограммгача вазн тоифасидаги чарм қўлқоп усталари ўртасидаги жангларда қатнашган Муроджон Аҳмадалиев ҳам учинчи ўринни эгаллади.

Вазни 49 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги ярим финал баҳсида Ҳасанбой Дўстматов Жанубий Корея вакили Ким Юн Сонгни мағлубиятга учратиб, олтин медаль учун курашни давом эттирадиган бўлди. 64 килограммгача вазн тоифасидаги чарм қўлқоп усталари ўртасида Элнур Абдураимов ҳиндистонлик Рохит Тохасни енгиб, финалга чиқди.

Вазни 69 килограммгача бўлган боксчилар ўртасида рингга чиққан Шаҳрам Ғиёсов қатарлик Тхарималунганом Тхуласини енгган бўлса, 75 килограммгача вазн тоифасидаги баҳсларда қатнашаётган Исроил Мадримов таиландлик Тирапонга Деени мағлубиятга учратиб, ҳал қилувчи баҳсга йўлланма олди.

 

Н.НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  Оила маданияти – юрт тинчлиги

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: