Биз 25 ёшдамиз

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 1-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Биз 25 ёшдамиз” деб номланган спорт фестивали бўлиб ўтди.

Тадбирда спортнинг бадиий гимнастика, волейбол, кураш, таэквондо, футбол каби турлари билан мунтазам шуғулланиб келаётган ўғил-қизлар ўзларининг кўргазмали чиқишлари билан барчага завқ улашди.

– Қизим Фарзона олти ёшда. Мана икки йилдирки, ушбу спорт мактабининг гимнастика тўгарагига қатнашади. Устози Илёс Хайитметов фарзандларимизга мазкур спорт турининг сир-асрорларини меҳр билан ўргатиб келмоқда. Қизим гимнастика билан шуғуллана бошлагач, унинг саломатлиги янада яхшиланди. Она сифатида бундан бениҳоя мамнунман, – дейди Мадина Мусаева.

Тадбир сўнггида фаол ўғил-қизларга ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  ПАРАЛИМПИЯЧИЛАРИМИЗ БИРИНЧИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: