Биометрик паспортнинг тайёр бўлиш муддати тўғрисида маълумот берувчи хизмат ишга тушди

Ҳудудий Ички ишлар идоралари Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларида ёки Ташқи ишлар вазирлигининг чет элдаги элчихона ва консуллик муассасаларида биометрик ҳужжат олиш учун электрон буюртма расмийлаштирилган жисмоний шахсга унинг электрон буюртмасининг ҳозирги ҳолатини кўрсатувчи интерфаол хизмат ишга туширилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар қилади.

Ушбу хизмат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан жорий қилинган бўлиб, интернет тармоғининг dpm.uz электрон саҳифаси орқали биометрик ҳужжатнинг тайёр бўлганлик даражаси ва электрон буюртманинг қандай босқичда экани ҳақидаги батафсил маълумотларни тақдим этишни ўз ичига олади.

Электрон буюртманинг ҳолати ҳақида интерфаол консультация хизматига сўров бериш, маълумотларни йиғиш пункти томонидан аризачига  тақдим этиладиган 32 хонали рақам ва ҳарфларни кетма-кетлигидан ташкил топган буюртма рақамини тизимга киритиш йўли орқали амалга оширилади.

Яна ўқинг:  Ўзбекистон ва Халқаро атом энергияси агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: