Бепул тиббий текширувлар учун сертификатлар берилди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юртимиздаги эҳтиёжманд оилалар вакиллари бўлган аёллар ва болаларни чуқур тиббий кўрикдан ўтказишни ташкиллаштириш мақсадида хайрия тадбири ўтказилди.

Мустақиллик йилларида юртимизда замонавий диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозланган, юқори малакали тиббий хизмат кўрсатадиган 10 та ихтисослаштирилган тиббиёт маркази ташкил этилди. Бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимидаги 2 минг 994 та ҚВП ва 110 та оилавий поликлиникаларда 10 минг нафар оилавий шифокор ва 350 мингдан зиёд патронаж ҳамширалар аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва тиббиёт соҳаси вакиллари, ОАВ ходимлари иштирокида 50 нафарга яқин аёллар ҳамда болаларга Европа мамлакатларидан келтирилган юқори сифатли тиббий диагностик реактивлар воситасида кўрикдан ўтишларини кафолатловчи сертификатлар топширилди.

Чарос ХУШВАҚТОВА

Яна ўқинг:  “Чиғаноқ” ширинлиги

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: