Беминнат ёрдам бермоқда

Миллат эртаси бўлмиш ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш, эзгуликнинг бош мезонидир. Давлатимиз ана шундай йўлнинг бошидан тутди. Бунда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг алоҳида ўрни бор.

Мана бир неча йилдирки, фонд республикамизнинг чекка-чекка ҳудудларида яшовчи аҳолини чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож юртдошларимизга ўзининг беминнат ёрдамини бериб келмоқда.

Шуни қувонч билан айтишим керакки, фонд томонидан мунтазам равишда “Кенес” овул фуқаролар йиғини аҳолисига бепул тиббий ва хайрия ёрдамлари кўрсатилмоқда. Айниқса, овул ҳудудида истиқомат қилувчи ногирон болаларни мамлакатимиз ва чет элнинг илғор клиникаларида бепул даволаниб келишлари учун амалга оширган хайрия ишлари таҳсинга лойиқ. Бунинг учун уларга бутун овул фуқаролари номидан чуқур миннатдорлигимни билдираман.

Сизларнинг халқ саломатлиги йўлида амалга ошираётган хайрли ишларингизга омад ва зафарлар, барча фидойи ходимларингизга эса тани сиҳатлик, узоқ умр тилаб қоламан.

 

З. ХАМЗИЯЕВ,

Қорақалпоғистон Республикаси,

Чимбой тумани,

“Кенес” овул фуқаролар йиғини раиси

Яна ўқинг:  ЯНГИ ҒОЯЛАР ТАЛҚИНИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: