Беғубор қалбларни асрайлик

Одам савдоси трансмиллий жиноятларнинг хавфлиси сифатида жаҳон афкор оммасини ташвишлантираётир. Мамлакатимизда бундай нохуш ҳаракатларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 300-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ушбу мавзуга оид йиғилишлар, даврда суҳбатлари мунтазам равишда ўтказилади.

Мактабимизда одам савдосининг олдини олишга қаратилган маънавий-маърифий ишлар яхши йўлга қўйилган, – дейди мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Илмира Умарова. – Бундай тадбирлар болажонларимизнинг беғубор қалбида таъсирчанлик кучини оширишга ёрдам беради. Шу боис, ёзги таътил даврида ҳам ҳар бир ўқувчининг қаерда, қандай иш билан шуғулланаётгани назорат остига олинган. Бу борада ота-оналар билан ҳамкорлик яхши самара бераётир.

Яқинда мактаб оромгоҳида “Қулликка тушиб қолманг” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан одам савдоси энг оғир жиноят эканлиги, ҳеч бир фуқаро, айниқса, ёшлар унинг таъсирига тушиб қолмасликлари учун огоҳ бўлиш, ҳуқуқ-тартибот идоралари, кенг жамоатчилик ўзаро ҳамкорликда иш юритиши лозим эканлиги таъкидланди.

М. ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  Таътилда билимлар баҳси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: