БАРКАМОЛ ЁШЛАР – ЭРТАМИЗ ЭГАЛАРИ

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Юксак маънавиятли авлод” ёшлар фестивалининг мамлакат босқичи якунига бағишланган тадбир ўтказилди.

Фестивалдан кўзланган асосий мақсад навқирон авлод ўртасида маънавий-ахлоқий тарбияга доир ишларни замон руҳига ҳамоҳанг тарзда йўлга қўйиш, “оммавий маданият” ниқоби остидаги таҳдидларнинг олдини олиш, ёшларда мустаҳкам мафкуравий иммунитетни қарор топтиришга кўмаклашишдан иборат. Шу билан бирга ушбу тадбир ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг ижодий салоҳияти, изланишларини қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур фестивалда умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари иштирокида ўтказилган мазкур фестивалда 53 мингга яқин йигит-қиз ватанпарварлик, миллий қадриятларга ҳурмат туйғусини, юксак маънавий фазилатларини билим ва салоҳияти, яратган санъат асарлари, ҳунармандлик буюмлари орқали намоён этди.

Фестивалнинг туман, шаҳар ва вилоятлар босқичлари юксак савияда ўтди. Ижодий лойиҳада ўқувчи-талабаларнинг юртимиздаги маънавий-маърифий, маданият, санъат, таълим соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига оид билими, ижтимоий-сиёсий тафаккури, фаоллигига алоҳида эътибор қаратилди. Иштирокчилар Президентимиз асарлари, мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар, миллий қонунчиликнинг мазмун-моҳияти, бадиий ижод, санъат ва маданиятнинг турли йўналишлари бўйича ўз билимларини синовдан ўтказди.

Тадбирда лойиҳада фаол иштирок этган ёшлар “Президент асарлари билимдони”, “Мустақиллик тарихи билимдони”, “Бадиий ижод”, “Энг иқтидорли ҳунарманд”, “Ўз асарида миллийликни акс эттирган рассом”, “Ўз асарида миллийликни акс эттирган дизайнер”, “Ватан куйчиси” ва “Юксак маънавиятли авлод” номинациялари бўйича тақдирланди.

Фестиваль якунида таниқли эстрада хонандалари иштирокида концерт намойиш этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э. Боситхонова сўзга чиқди.

Ч. ХУШВАҚТОВА,

Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Ҳинд сори юзланиб

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: