Барчаси бепул. Боливияда ягона тиббий тизим йўлга қўйилмоқда
Унга кўра, аҳолига тиббий хизмат бепул бўлади. Боливия соғлиқни сақлаш вазири Габриэль Монтаньо мамлакат тарихида мисли кўрилмаган бу қонун ҳаммага, аввал бепул тиббий хизмат кўрсатилмаган қатламларга ҳам жорий қилинишини айтган.
Вазир ўринбосари Альваро Террасас “Prensa Latina”га интервьюсида бу тизим фуқаронинг сайлов, саккиз соатлик иш куни ва меҳнат ҳуқуқи кабилар билангина таққосланиши мумкинлигини айтган.