Аёл – бахтнинг дояси

Аёлнинг бахти тўкис бўлса, унинг нигоҳларидан балқиган нурдан борлиқ ранг олади, атроф янада мунаввар бўлади. Оиласида осудалик, хотиржамлик ҳукм суради. Обод хонадонда фарзандлар баркамол бўлиб улғаяди.

Фарзандларим – Шаҳнозахон, Алишержон ва Уйғунжонларга оилада тўғри тарбия берганимиз боис, ҳаётда муносиб инсон бўлиб камолга етишди. Улар эришаётган ютуқлардан она сифатида қувонаман.

Мана 30 йилдирки, пойтахтимиздаги 2-сонли “Мурувват уйи”да логопед-тарбиячи бўлиб ишлайман. Касбим тақозоси билан кўнгли кемтик болажонларнинг нутқида Ватан, меҳр, она табиат каби гўзал сўзларни ривожланишига озми-кўпми ўз ҳиссамни қўшмоқдаман. Уларнинг айтган ҳар бир сўзига беихтиёр, шодланаман. Болажонлар ҳам муваффақиятидан қувониб, ўзларини бағримга отишади. Ана шунда мен уларнинг маъсума меҳрларини дилдан туйгандек бўламан. Кўзларимга севинч ёшлари қалқийди.

Бу ердаги болаларнинг ҳар бири ўзга бир олам. Уларнинг орасида иқтидорли, ҳатто, чемпионлари ҳам бор. Ҳозирда Тўлқинжон, Алёна, Гўзал, Назокат, Бахтиёр каби болажонларимиз ўз фикрини мустақил ифодалаш билан бирга турли тўгаракларда ҳам фаол иштирок этмоқда. Бу мамлакатимизда имконияти чекланган болаларга кўрсатилаётган юксак эътиборнинг мевасидир. Ана шундай ютуқлардан шу юртнинг бахтиёр аёли сифатида қувонаман. Ўтаётган ҳар бир осуда кунимга шукрона айтаман. Тилагим, юртимизга асло кўз тегмасин.

 

Наима ҲАМИДОВА,

II даражали “Соғлом авлод учун” ордени соҳибаси

Яна ўқинг:  Қадим юртнинг муҳташам дарвозаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: