АЁЛ АВВАЛО ОНА, СЕВИМЛИ БЕКА

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси тизимида қўмитанинг юқори органи ҳисобланган ҳисобот-сайлов конференцияларининг ўтказилиши муҳим аҳамият касб этади. Чунки, юртимиз аёлларининг тақдири, оилалар фаровонлиги, хотин-қизлар қўмиталари фаолиятининг такомиллашуви ҳамда нуфузининг ошиши ана шу жараён билан бевосита боғлиқ.

Шу кунгача республиканинг 102 та туман, шаҳарларида ҳисобот-сайлов конференциялари юқори савияда ўтказилди. Шу билан бирга республика ҳисобот-сайлов конференцияларига тайёргарлик жараёнлари ҳам уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. 20 ноябрдан 1 декабргача Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида декабрь ойида Ўзбекистон Хотин-қизларининг конференцияси ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида давлат ва нодавлат ташкилотлар раҳбарлари, юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий юксалишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол ва етакчи аёллари иштирокида Қўмитанинг келгуси фаолиятини ва ривожланиш жараёнини босқичма-басқич белгилаб берадиган “Хотин-қизларнинг мамлакатда фуқаролик жамиятини шакллантириш, оилани мустаҳкамлаш жараёнларидаги ролини кучайтириш, уларнинг давлат ва жамият қурилишидаги кенг иштирокини таъминлаш бўйича 2013-2014 йилларга мўлжалланган ҳаракат дастури” муҳокама этилди. Мазкур Ҳаракат Дастури хотин-қизлар меҳнат қилаётган ташкилотлар, саноат корхоналари ва идораларда муҳокама этилаётганлиги таъкидланди.

Яқинда ана шу жараёнларни оммавий ахборот воситалари орқали кузатиб боришни янада жонлантириш, Хотин-қизлар қўмиталари муассислигида чоп этилаётган газета ва журналлар иштирокини кучайтириш мақсадида пойтахтимиздаги “Grand Tashkent” меҳмонхонасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан семинар ўтказилди.

Семинар иштирокчиларига Хотин-қизлар қўмитаси тизимининг мақсад ва вазифалари, бугунги кундаги фаолияти, шунингдек, ҳисобот-сайлов конференциялари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Қўмитанинг янги версиядаги веб-сайти тақдимоти слайдлар орқали намойиш этилди.

Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  Педагогика: ижодкорлик билан уйғун

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: