Атлетларимизнинг Осиё чемпионатидаги муваффақияти

Ўзбекистонлик атлетлар Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб қайтди Ўзбекистон оғир атлетика терма жамоаси Ашхобод шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида 3 олтин, 4 кумуш ва 5 бронза медални қўлга киритди.

Нуфузли мусобақада қитъамизнинг 20 дан зиёд давлатидан 140 дан ортиқ спортчи совринли ўринлар учун баҳслашди. Эътиборлиси, қитъа чемпионатининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида терма жамоамиз аъзолари 3 олтин, 4 кумуш ва 2 бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.

Тажрибали атлетимиз, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони Фарҳодбек Собиров қитъа чемпионатида тенгсиз эканини исботлади. Вазни 94 килограммгача бўлган атлетлар ўртасида Ф.Собиров штангани даст кўтаришда 175 килограмм натижа билан олтин, силтаб кўтаришда 205 килограмм натижа билан кумуш, иккикурашда 380 килограмм натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Ўта оғир вазн тоифасидаги (+105) полвонлар баҳсида қатнашган яна бир спортчимиз Рустам Жангабаев даст кўтаришда 196 килограмм, силтаб кўтаришда 241 килограмм натижа билан иккита кумуш медални қўлга киритди. Иккикурашда эса 437 килограмм натижа билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Ўз вазн тоифасида Иван Ефремов штангани даст кўтаришда кумуш, Адҳам Эргашев ва Достон Ёқубов силтаб кўтаришда бронза медаллар билан тақдирланди.

Хотин-қизлар ўртасидаги баҳсларда қатнашган Омадой Отақўзиева ҳам штангани силтаб кўтаришда учинчи бўлди. Долера Давронова эса штангани силтаб кўтариш ва иккикурашда иккита бронза медални қўлга киритди.

 

Н.НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  Тежамкорлик – хотиржамлик асоси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: