Асосий мақсад – холислик ва шаффофликни таъминлаш

0
3
марта кўрилган.

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори бўйича олиб борилган тест синовига тайёргарлик ҳолати тўғрисида учинчи матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Давлат тест маркази масъуллари томонидан ушбу қарор бандларининг бажарилиши, қабул қилинган комплекс чора-тадбирлар, уларни амалга ошириш механизмлари бўйича йиғилганларга маълумот берилди. 2018/2019 ўқув йили тест синовлари жараёнининг назоратини амалга оширувчи масъул шахсларни билим, кўникма ва малакаларини шакллантирувчи ўқув дастур ишлаб чиқилган бўлиб, жойларда тест синовлари жараёнида иштирок этиши режалаштирилган Давлат тест маркази вакиллари, бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчилари учун семинар машғулотлари ўтказилди. Матбуот анжуманида 1 августдан 15 августга қадар ўтказилиши режалаштирилаётган тест синовларида холислик ва шаффофликни таъминлаш бош масала сифатида қаралаётгани алоҳида эътироф этилди.

 

Қаҳрамон ҲАҚБЕРДИЕВ,

Давлат тест маркази директори ўринбосари:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 2018/2019 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовлари ўтказиладиган 62 та бино танлаб олинди ва ҳозирда уларни тўлиқ тайёр ҳолга келтириш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бир қаторда, олий таълим муассасалари бакалавриатига 2018–2019 ўқув йилидан бошлаб тест синовлари жараёнини очиқ ва холис ўтказилишини таъминлаш мақсадида 27 та ҳудуд, 62 та бинонинг тегишли жойларига шахсни идентификациялаш воситалари, видеофикация қурилмалари, видеокамералари ва ота-оналарнинг кутиш жойларига мониторлар ўрнатиш белгиланди.

 

Диёрбек ҚЎЧҚОРОВ,

Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи:

Семинар машғулотларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича олий таълим муассасалари томонидан тавсия этилган профессор-ўқитувчилар иштирок этди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда 2018–2019 ўқув йилида олий таълим муасасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовлари жараёнида гуруҳ назоратчилари сифатида жалб этилиши белгиланган олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва умумий ўрта таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог ходимлардан жами 8 минг 330 нафарининг маълумотлар базаси шакллантирилди.

 

Абитуриентлар қизиқишлари, талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб Давлат тест марказининг махсус сайти ёрдамида олий таълим муассасаларида қабул қилинган аризалар тўғрисида маълумотларни билиб бориши йўлга қўйилди. Эндиликда ОТМга ҳужжат топширувчилар олий таълим муассассига бормай туриб исталган олий таълим муассассасининг, исталган йўналишига топширилган аризалар сонини мунтазам равишда билиб боришлари мумкин бўлади.

Яна ўқинг:  Россиялик машҳур кардиожарроҳ Хоразмда маҳаллий шифокорлар билан бирга жарроҳлик амалиётини ўтказди

 

Хуршида ҲУСЕНОВА

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.