Арзон ва сифатли дори-дармон. Ислоҳотлар ўз самарасини беряптими?

Инсон саломатлигини муҳофазалашда замонавий тиббий ёрдам билан бир қаторда аҳоли ва тиббиёт муассасаларини сифатли дори-дармон билан таъминлаш муҳим омил ҳисобланади.

Мамлакатимизда жадаллик билан амалга оширилаётган тиббий-ижтимоий ислоҳотларнинг бугунги босқичида бу борадаги вазифалар ижросига устувор аҳамият қаратилмоқда. Хўш, бунга эришилмоқдами? Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжманида ушбу савол атрофидаги муҳокамалар йиғилганлар диққат-марказида бўлди.

Хусусан, кейинги икки йилда соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида йигирмага яқин ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Улар асосида фармацевтика тармоғининг давлат бошқаруви тизими қайта кўриб чиқилиб, вазирлик ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга солиқ ва божхона имтиёзлари берилди.

Эътиборли жиҳати, давлат тиббиёт ташкилотларига дори воситалари ва тиббий буюмлар сотиб олиш учун 2018 йилда 914,6 млрд. сўм, яъни 2017 йилга нисбатан 2,5 баробар кўп маблағ йўналтирилди. Шунингдек, халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда асосий касалликларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва клиник протоколлар стандартларининг янги жадвали тасдиқланди.

Маълумки, аҳолининг дори-дармонга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш учун фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, самарали ва шифобахш тиббий воситаларни ўзимизда ишлаб чиқариш муҳим аҳамиятга эга. Эътиборли жиҳати, фармацевтика саноатига ихтисослашган эркин иқтисодий зоналарнинг ташкил этилиши соҳанинг истиқболдаги тараққиётини белгилашда муҳим омил бўлмоқда.

Фармацевтика корхоналаримиз томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий дори-дармонни аҳолига етказиб бериш ҳам муҳим вазифа. Ушбу мақсадда ҚВПлар, қишлоқ оилавий поликлиникалари ва бошқа бирламчи тиббиёт муассасалари қошида ижтимоий дорихоналар ташкил этилмоқда. Айни пайтда жойларда 2200 дан ортиқ шундай дорихоналар фаолияти йўлга қўйилди. 13 та “Isuzu” ва 100 та “Damas” русумли машиналарда кўчма дорихоналар олис ва тоғли ҳудудларда яшайдиган аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

 

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Марказий сайлов комиссиясининг онлайн мажлиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: