Амир Темур ва темурийлар давлатида халқ дипломатиясининг аҳамияти

9-апрель буюк давлат арбоби, ўрта асрлар ислоҳотчиси, саркарда, адолат учун толмас курашчи, Соҳибқирон Амир Темур таваллудига 683 йил тўлди.


Шу муносабат билан Амир Темур музейида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раҳбар ва ходимлари, Республика ва Тошкент шаҳар Миллий маданий марказлар раислари ва фаоллари, дўстлик жамиятлари вакиллари иштирок этиб Амир Темур ҳайкали пойига гуллар қўйдилар.
Шундан сўнг, Темурийлар тарихи давлат музейида “Амир Темур ва темурийлар давлатида халқ дипломатиясининг аҳамияти”мавзуида давра суҳбати бўлди.
Тадбирда олимлар ва адабиётшунослар, Республика ва Тошкент шаҳар Миллий маданий марказларининг раҳбарлари ва фаоллари, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги ваколлатхоналари раҳбарлари, қўшни Қозоғистон Республикасидан таршриф буюрган меҳмонлар иштирок этган йиғинни қўмита раиси Р. Қурбонов очиб, Амир Темур дипломатиясининг асосий тамойиллари халқаро муносабатлар ва халқаро ҳуқуқ нормаларига тўла мос тушишини далил ва бугунги кундаги тадқиқотларлар исботлаётганлигини қайд этди.
Шунингдек, таниқли Темурийшинос олимлар ва тадқиқотчиларнинг “Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаъ ус-саъдайн ва мажмаъ ул-баҳрайн” асаридаги халқаро муносабатларни ўрганишнинг баъзи масалалари”, “Темурийлар дипломатияси тарихидан”, “Амир Темур ва Темурийлар даврида китобат санъати”, “Темур тузуклари” ҳақида сўнгги маълумотлар” мавзуларидаги маърузалари тингланди.
Тадбирда сўзга чиққан хорижий давлатлар элчихоналари раҳбарлари ва Қозоғистондан ташриф буюрган меҳмонлар, Амир Темур ўз мамлакатида маънавиятнинг қўллаб-қувватланиши, юксалиши ва ўтмиш даврларнинг олий анъаналари тикланиши учун шарт-шароит яратгани, Темурийлар сулоласи вакилларининг маънавият ва маданиятга алоҳида эътибори туфайли ХIV-ХVI асрларда юксак илмий ва ижодий ютуқларга эришилганини алоҳида қайд этиб, бу борадаги ишлар ҳозирги замонда ҳам ниҳоятда долзарб масала эканлиги таъкидладилар.
Давра суҳбати якунида Амир Темур меросини ўрганиш, «халқ дипломатияси» механизмидан фаол фойдаланган ҳолда тинч ва фаровон ҳаётни асраш, хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар ва маданий-маърифий алоқаларни ривожлантириш, чет элдаги ҳамюртлар билан яқин ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга доир амалий таклифлар билдирилди.
Ўзбек Миллий академик театрининг актёрлари, Ўзбекистонда томонидан, Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига доир саҳналаштирилган асарлардан кўрсатилган лавҳалар, қатнашчилар улкан таасурот қолдирди.
Шунингдек, Тошкент шарқшунослик институтлари талабалари Амир Темур ҳақида ёзилган асарлардан парчаларни ўзбек ва инглиз тилларида ўқиб бердилар.

Яна ўқинг:  Адибга эҳтиром

Марям АХМЕДОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: