Аждодларга муносиб авлод

Ўзбекистонлик иқтидорли ўқувчилар 52-Халқаро Менделеев олимпиадасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида кимё фани бўйича 52-Халқаро Менделеев олимпиадаси бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли беллашувда дунёнинг 22 мамлакатидан келган 130 нафардан зиёд ёшлар ўз билимини синовдан ўтказди.

Эътиборлиси, ўзбекистонлик 12 нафар мактаб ўқувчиси мазкур олимпиадада муваффақиятли иштирок этди. Мусобақа натижаларига кўра Дилдора Ҳакимбоева ва Зебунисо Турсунова кумуш медали соҳиби бўлди. Саида Ортиқбоева, Исломжон Каримов, Улуғбек Бойирбеков ва Жалолиддин Оловиддинов эса бронза медалларини қўлга киритди.

Яна ўқинг:  Битирувчилар учун меҳнат ярмаркаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: