8 йиллик танаффусдан сўнг…

0
7
марта кўрилган.

 Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясининг ташаббуси билан саккиз йилдан буён фаолияти тўхтаб қолган Тошкент шаҳар каратэ федерацияси қайта тузилди ва яна фаолият олиб борадиган бўлди.

Қайд этиб ўтиш лозимки, ўз вақтида мазкур федерация ўзбек каратэсининг асосий бўғини ҳисобланарди. Аммо сўнгги йилларда ташкилот фаолияти тўхтаб қолганди.

Қайта жонлантирилган федерацияга Алижон Ҳамроев раис этиб сайланди. Қаҳрамон Деҳқонов ва Дониёр Қурбонбоевлар раис ўринбосари лавозимида иш олиб боради. Ҳусниддин Сопиев эса Тошкент шаҳар терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритади.

Йиғилишда Тошкент шаҳридаги 40 нафардан ортиқ мураббий, ҳакам ва каратэ фидойилари иштирок этди. Унда сўзга чиққан Ўзбекистон каратэ федерацияси ижрочи директори Отабек Қосимов мамлакат пойтахтида федерация йўқлигининг ўзи каратэ спортининг қай аҳволга келиб қолганидан далолат бериши, бундан буёғига янги ташкил этилган федерация олдига жиддий талаблар қўйилиши, иш тизими тубдан қайта кўриб чиқилиши ҳақида гапириб ўтди.

 

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Халқнинг ишончли вакили ёхуд фирибгарга айланган депутат

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.