7 кун давомида

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги “Бектўпи” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёши улуғ кексалар, уруш ва меҳнат фахрийлари, аёллар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, аҳолига бепул витаминлар, дори-дармон ва гигиена воситалари тарқатилди. Бундан ташқари ҳудуддаги умумтаълим мактаблари, лицей ва коллеж ўқувчилари орасида соғлом турмуш тарзи ва репродуктив саломатликни тўғри шакллантиришга доир тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.

 

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан фармацевтика саноатини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда аҳолини фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш борасида эришилаётган натижалар, соҳани янада ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар тўғрисида сўз юритилди.

 

“Соғлом авлод учун” фонди томонидан USAID халқаро ташкилотининг “Тинчлик йўлидаги озиқ-овқат ёрдами” дастури доирасида “Витаминлар билан бойитилган қуритилган сабзавот шўрвасининг сил билан касалланган беморлардаги ижтимоий аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ҳамда Адлия вазирлиги ходимлари, юртимиздаги соғлиқни сақлашга ихтисослашган халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Яқинда Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини амалга оширишда ОАВнинг роли ва ўрни” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Тадбир қатнашчилари давлат дастурини амалга ошириш устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг роли масалаларида ўзаро фикр алмашдилар. Шунингдек, анжуман якунида “Йилнинг энг фаол ахборот хизмати” республика танловининг якуний натижалари бўйича ғолиблар аниқланиб, уларга фонднинг қимматбаҳо совғалари ва махсус дипломлари топширилди.

Яна ўқинг:  Гўзаллик ва шижоат баҳси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: