29 март – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг элчи Каетана де Зулуета раҳбарлигидаги кузатувчилари миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг аҳамияти қайд этилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига киритилган ўзгартишлар ҳақида фикр юритилди. Ушбу ўзгартишларга мувофиқ сайловни ташкил этиш ва уни ўтказиш учун масъул конституциявий орган сифатида Марказий сайлов комиссияси мустақиллигининг ҳуқуқий кафолатлари сезиларли равишда мустаҳкамланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 5-Навоий округ сайлов комиссиясида сайлов жараёнларини кузатиш учун мамлакатимизга келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси халқаро кузатувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Навоий вилоятида ташкил этилган 333 сайлов участкасининг барчаси сайлов қонунчилигида белгиланган тартибда зарур жиҳозлар, техник воситалар ҳамда адабиётлар билан таъминланган. Президентликка номзодлар билан сайловчиларнинг учрашувлари ташкил этилаётир. Номзодларнинг ишончли вакиллари сайловчилар билан ташвиқот мулоқотлари олиб бормоқда.

Учрашувда халқаро кузатувчиларга участка сайлов комиссиялари таркибини шакллантириш тартиби, бунда ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни, сайлов комиссиялари ҳамда оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари хусусида сўзлаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 3-Бухоро округ сайлов комиссиясида сайлов жараёнларини кузатиш учун мамлакатимизга келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг элчи Каетана де Зулуета раҳбарлигидаги кузатувчилари миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

– Президент сайловига тайёргарлик қонун талаблари асосида ташкил этилганидан хабардор бўлдик, – дейди Каетана де Зулуета. – Бухорога илк бор келишим. Лекин бу қадимий ва мафтункор шаҳар ҳақида анча маълумотга эга эдим. Албатта, бир кунда бу ердаги барча меъморий ёдгорликлар билан танишиб чиқиш қийин. Шундай бўлса-да, Нодирдевонбеги мадрасаси, Лабиҳовуз, Минораи Калон ва унга ёндош обидаларни томоша қилдик. Уларнинг ўзига хослиги ва бетакрорлиги унутилмас таассурот қолдирди.

Яна ўқинг:  Қишлоқдаги замонавий таълим маскани

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: