29 МАРТ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИ КУНИ

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида элчи Каетана де Зулуета раҳбарлигидаги Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчилари миссиясининг асосий гуруҳи аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, шунингдек, миссия фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича атрофлича фикр алмашилди.

23 февраль куни мамлакатимизга 11 нафар халқаро эксперт ташриф буюрди ва миссиянинг Тошкентдаги штабида ўз фаолиятини бошлади. 28 февраль куни эса яна узоқ муддат фаолият юритадиган 10 нафар кузатувчи келади. Улар Тошкент, Нукус, Бухоро, Самарқанд ва Фарғонада сайлов жараёнларини кузатади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 1-Қорақалпоғистон сайлов округида аҳолининг сайловга оид ҳуқуқий билимини оширишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти, халқаро сайлов стандартлари, фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари, сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларининг сайлов жараёнидаги ўрни, сайлов кампаниясининг ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг ролига бағишланган маърузалар тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида журналистлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритишда оммавий ахборот воситалари иштирокининг долзарб масалаларига бағишланган онлайн-семинар ташкил этилди.

Тадбирда оммавий ахборот воситалари сайлов жараёнининг барча тадбирларини ва Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини ёритишда қонунчиликка, холислик, бетарафлик ва адолатлилик принципларига қатъий риоя этиши зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Яна ўқинг:  ЯНГИ ТУРДАГИ ТИШ ПЛОМБАСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: