Одам ДНКсида мия қаришининг генетик дастури мавжуд

Ушбу дастур инсоннинг бутун ҳаёти давомида мия ривожланишини бошқариб туради. Шу билан бирга, унинг шизофрения (руҳий касалликнинг бир тури) билан боғлиқлиги ҳам аниқланди. Мутахассислар шундай ҳисобот беради: “Ушбу генетик дастурнинг кашф қилиниши инсон хулқ-атворининг қандай ўзгариши ва уни мия касалликлари қанчалик зарарлашини ўрганишда янги йўл очиб берди. Эндиликда изланишлар орқали миянинг қариш жараёнини ўзгартирувчи воситаларни ишлаб чиқиш мумкин”.

Олимлар қариш тана ҳаётий функциясининг тўхташига олиб келувчи генлар туфайли содир бўлади, деб тахмин қилишмоқда. Агар ушбу генлар йиғиндиси нотўғри ишлай бошласа, инсон одатдагидан кўпроқ яшаши ёки аксинча, турли касалликларга, мисол учун шизофренияга учраши мумкин.

Ҳозир олимлар мия қаришининг генетик дастурини бошқарувчи элементни топиш устида иш олиб бормоқда.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Очлик сочларнинг соғлом ўсишига ёрдам беради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: