Бармоқлар воситасида японча даволаш

Жин шин житсу- Японияда 5 дақиқа ичида даволаш усули. Салбий ҳис-туйғуларнинг тинчлантириш орқали организмдаги мувозанатни тиклаш мумкин. Ҳар бир бармоқни 1-2 дақиқа уқалаш орқали организмдаги турли нохушликлардан халос бўлинг.

Бош бармоқ

Ҳис-туйғу – безовталик

Аъзолар – меъда ва қоражигар

Муаммолар – бош оғриғи, руҳий тушкунлик, хавотир, чарчоқ.

Кўрсаткич бармоқ

Ҳис-туйғу – қўрқув

Аъзолар – буйраклар, қовуқ

Муаммолар – мушаклардаги оғриқ, артрит, белдаги оғриқ, милклар билан алоқадор муаммолар.

Ўрта бармоқ

Ҳис-туйғу –ғазаб, жиззакилик

Аъзолар – жигар, қовуқ

Муаммолар – ақлий чарчоқ, кўз ўткирлиги, қуруқ йўтал.

Номсиз бармоқ

Ҳис-ҳаяжон – ғамгинлик, қайғу

Аъзолар – ўпка, йўғон ичак

Муаммолар – ўзига бўлган шубҳа, ғамгинлик, буйрак ва кўкракдаги оғриқлар.

Жимжилоқ (энг кичик бармоқ)

Ҳис-туйғу – асабийлик

Аъзолар – юрак ва ингички ичак

Муаммолар – томоқдаги оғриқ, асабийлик, қориндаги оғриқлар, ўзига бўлган баҳонинг пасайиши.

Тезда тичланишни истайсизми?

Бош бармоғингиз билан кафтингизни ўрта қисмини 2 дақиқа давомида босиб туринг.

Шундай ибора бора — “Ўзингни қўлга ол”. Бундай пайтларда айнан бу каби уқалаш машқлари яқиндан ёрдам беради. Бу орқали Сиз нафақат ички аъзолар фаолиятини яхшилайсиз, балки, руҳият билан боғлиқ салбий ҳолатларни ҳам назоратга олиб, кайфиятни аъло даражага кўтара оласиз.

Хуршида Ҳусенова

Яна ўқинг:  Соғлом овқатланиш нима?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: