Бугун Тошкентда 9-синф битирувчиларининг ота-оналари ўртасида 10-11-синфларни жорий этиш бўйича сўров ўтказилади

18 июнь куни Тошкентдаги ўрта умумтаълим мактабларида 2017 йилда 9-синфни битирган ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасида сўров ташкил қилинади, дея хабар бермоқда “Uznews.uz”.

Бундай фармойиш 17 июнь куни ўтказилган йиғилишдан сўнг Бош вазир Абдулла Арипов томонидан Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовга берилди.

Шундан кейин муассаса раҳбари пойтахтдаги ўрта умумтаълим мактабларига ота-оналар орасида сўров ўтказиш ҳақида буйруқ берди.

anketa

18 июнь куни 8:00 дан 16:00 га қадар ўтказиладиган сўровномада ҳар бир ота-она таклиф қилинган жавоблардан бирини танлаши керак, яъни 10—11-синфларни жорий этиш борасида розилик ёки рад жавоби бериши керак бўлади. Сўров натижалари ҳукуматга шу куниёқ тақдим этилади.

Ота-оналар учун сўровнома намунаси қуйидагича кўринишга эга:

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Тошкентнинг ҳар бир туманидаги 4 тадан мактабларда 10—11-синфларни очиш режалаштирилаётгани хабар берилган эди.

Яна ўқинг:  БЕБАҲО БОЙЛИК

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: