Табиатнинг марварид туҳфаси

Болалигимизда катталар тут пишиғи пайтида бизларни тўйиб тут ейишга ундашар эди. Момомнинг айтишича, уруш йилларида бу меванинг қадри жуда баланд бўлган. Одамларни қишнинг совуқ кунларидан жон сақлаб чиқишида унинг майизи қимматли озуқа саналган.

Тут меваси таркибида 82,9-86,2 фоизгача сув, 10,9-12,7 фоизгача қанд мавжуд. Бу мевани қуритиб истеъмол қилганда шираси янада ортади. Унинг майизида қанд миқдори 73,29-83,71 фоизни ташкил қилади. Бундан ташқари, тут В, С, E, К, РР витаминларига бой.

Одатда тут янги узиб олинган ҳолда ейилади. Лекин ундан шинни, шарбат, мураббо, кисель тайёрланади. Пишириқлар ичига солиб ҳам истеъмол қилиш мумкин.

Шотут оқ тутга қараганда нордонроқ бўлса-да, қувват жиҳатидан асло қолишмайди. Қон босимининг кўтарилиши, камқонлик, руҳий тушкунлик каби касалликларни унинг ёрдамида даволаш мумкин. Шунингдек, шотут организмдаги гормонал бузилишни тўғрилаб, аёллар касалликларини даволашда қўл келади. Климакс давридаги кўп терлаш, қизиш каби нохуш аломатларни даволашда, юрак соҳасидаги оғриқларда кўпроқ шотут ейиш буюрилади.

Оқ тут таркибида эса табиий антибиотик – ресвератол мавжуд. Бу эса унинг кўпгина сурункали касалликларни даволашга ёрдам беришини билдиради.

Шунингдек, анъанавий тиббиётда оқ тут мевасидан камқонлик, меъда-ичак хасталикларини даволашда фойдаланилади. Барги ва янги очилган куртаги организмда моддалар алмашинуви бузилганида яхши ёрдам беради. Оқ тут шиннисидан доришунослик соҳасида ҳапдори тайёрлашда фойдаланилади.

Оқ тут калийга бой. Шу сабабли уни атеросклероз, тахикардия (юракнинг тез уриши), юрак нуқсони касалликларида тавсия этилади.

Атиги уч ҳафталик тутли парҳез ёрдамида бемор нафас қисиши, кўкрак қафасидаги сиқувчи оғриқлардан халос бўлади. Юрак фаолияти тикланади. Қолаверса, оқ тут ёрдамида юрак мушагининг қисқариш қувватининг сусайиши (миокардиодистрофия)ни даволашда яхши натижаларга эришилган.

Шу билан бирга тутни касалликдан заифлашиб қолган, тез-тез грипп, ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекциялар) билан оғрийдиган беморлар истеъмол қилиши зарур. Таркибида кўп миқдорда фосфор бўлгани боис, у ақлий фаолият билан шуғулланадиган кишилар учун кони фойда.

Меваси иммун тизимини мустаҳкамлаб, организмни юқумли касалликлардан ҳимоя қилади. Кўп истеъмол қилинса, кўриш қобилияти яхшиланади. Айниқса, тут майизи кучли терлатувчи фаолликка эга. Шундай экан грипп эпидемияси даврида ундан чой тайёрлаб ичиш тавсия қилинади.

Яна ўқинг:  Соғлиқни сақлаш вазирлиги: КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАРГА ҚАНДАЙ ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛГАН?

М. ҲАСАНОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: