Организмга қайси витамин етишмаслигини қандай билса бўлади?

Ўзингиздаги баъзи белгиларга қараб, сизга қайси витамин етишмаётганини аниқлашингиз мумкин. Терингиз қуруқ бўлиб қолганини, кечқурун кўришингиз ёмонлашганини, диарея безовта қилаётганини сезган бўлсангиз – бу сизда А витамини кескин етишмаслигининг белгилари. Сабзи, қовоқ, ширин картошкали овқатларни, балиқни кўпроқ истеъмол қилинг ва шу билан биргаликда иммунитетингизни ҳам оширинг.

C витамини

C витамини етишмаслиги белгилари – депрессия, милкларнинг қонаши, бурундан қон оқиши, юқори қон босими. C витамини айниқса цитрусли меваларда ва наъматакда кўп. Апельсин, наъматак қайнатмаси ва помидор, кўк пиёз, карамдан қилинган салатларни кўпроқ истеъмол қилинг.

D витамини

Сўнгги вақтларда кўп шамоллаб, бўғимларингизда бемадорлик сезаётган бўлсангиз – денгиз маҳсулотлари, ёғли балиқ ва бодомни кўпроқ истеъмол қилинг. Нонушта ва кечки овқатда творог енг, салатларга кўкатлар, айниқса петрушка қўшинг.

Кальций

Тирноқлар синиши, чарчаш, мушакларнинг тез-тез тортишиб қолиши организмда кальций етишмаслигидан далолат беради. Сут ичинг, йогурт, пишлоқ ва бодом енг. Ловияли ва нўхатли шўрвалар пиширинг. Тушликка эса албатта яшил сабзавотлар: карам, пиёз ва сельдерейли салат қўшинг.

Оқсиллар

Сочларнинг мўрт ва тўкилувчан бўлиб қолиши, мушаклардаги доимий оғриқ, кўп касал бўлиш ва беҳолликни ҳис қилиш – оқсиллар етишмаслиги белгилари. Оқсил моддаси дуккакли ўсимликлар, ёнғоқ, товуқ гўшти ва ёрмалар таркибида кўп бўлади.

Клетчаткалар

Ичак фаолиятининг ёмонлашуви ва доимий очлик ҳиссиёти организмда клетчаткалар етишмаслигини билдиради. Клетчаткалар оқ гуруч, ловия, сабзи, брокколи, қулупнай, малина, олма пўчоғи ва қуруқ меваларда кўп учрайди.

 

 Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  Сунъий интеллект беморни саратондан халос этди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: