Саримсоқ етиштириш бўйича тавсиялар

Экиш учун тавсия этиладиган навлар: эртапишар – Ўринбой, Манзур, Чиллаки F1, Крисби F1, Кримстар F1 ва ўрта-эртапишар – Сурхон тонги, Дилноз, Шарқ неъмати, кечпишар – Ҳайит қора, Қўзибой.

Уруғ танлаш. Экиладиган тарвуз уруғи тоза, юқори унувчан, касаллик юқмаган, ўртача катталикда, бутун (синмаган) бўлиши зарур. Уруғлар бошқа ўсимликлар уруғлари ва аралашмаларидан тозаланади.

Ер тайёрлаш. Полизчиликда ерни экишга тайёрлаш кейинги барча технологик чора-тадбирларни яхши наф беришини таъминловчи муҳим омилдир. Кузда ер 35-40 см чуқурликкача шудгор қилинади. Ерни шудгорлашдан олдидан минерал ва органик ўғитлар берилади. Баҳорда тупроқда намни сақлаб қолиш учун ерга узун тишли хаскаш ёрдамида ишлов берилади. Тарвуз эрта муддатларда экилганда ерни баҳорда қайта шудгорлашнинг ҳожати йўқ. Экинлар кечки муддатларда экилганда ерни қайта шудгорлаш зарур. Бунда тупроқни ағдармасдан туриб, 22 см чуқурликда юмшатиб чиқилади.

Экиш муддати ва схемаси. Марказий минтақада жойлашган вилоятларда қовун ва тарвузнинг эртаги навлари 15 апрелгача, ўртагиси 20 апрелдан 10 майгача, кечкиси 15 майдан 10 июнгача; жанубий вилоятларда эртаги навлар 10 апрелгача, ўртагиси 10-20 апрелда, кечкилари эса 10-20 июнда экилади. Шимолий ҳудудларда эртаги қовун ва тарвузни 20 апрелгача, ўртаги навларни 25 апрелдан 10 майгача, кечки навларни 20-30 майда экиш лозим.

Қатор оралари 210-280 см бўлган кенг эгат олинади. Бундай эгатлар полиз экинлари палакларини яхши таралииши имкон беради. Уруғлар 3-6 см чуқурликка экилади. Майда уруғли тарвузларни экиш учун 1 сотихга 45-50 г, йирик уруғли тарвузларни экиш учун 55-60 г уруғ сарфланади.

Парваришлаш. Агар уруғ нам тупроққа экилса ниҳоллар униб чиққунча суғориш талаб этилмайди. Тарвуз экинини асосий парваришлаш ишлари ўсимликларни яганалаш, тупроқни юмшатиш, экинни озиқлантириш, чопиқ қилиш, суғориш, палакларни тўғрилаш, бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши курашишни ўз ичига олади. Яганалаш икки босқичда: биринчиси ўсимлик чинбарг чиқарганда ва биринчи чопиқ вактида ўтказилади.

Ниҳоллар ялпи униб чиқиши билан бир қаторда ораларини юмшатишга киришилади. Ниҳоллар униб чиққандан 20-25 кун ўтказиб, яъни уларда иккита-учта чинбарг пайдо бўлганидан кейин экин биринчи марта чопиқ қилинади, дастлабки сув берилади, озиқлантирилади. Иккинчи чопиқ биринчисидан 25-30 кундан кейин ўтказилади. Вегетация мобайнида қатор оралари 4-5 марта чопиқ қилинади.

Яна ўқинг:  ҚОН БОСИМИ ТУШГАНДА САМАРАЛИ МАШҚЛАР

Ўғитлаш. Тарвуз 1 сотих ерга соф ҳолда 0,750 г азотли, 0,750 г фосфорли ва 0,500 г калийли, органик ўғитлардан 300-400 кг солинади. Бўзтупроқли ерларда ўсув даврида экини ҳар гал 1 сотих ерга 4-5 м3 ҳисобидан 8-9 марта суғориш кифоя. Сизот суви юза жойлашган далаларда эса бўзтупроқли ерларга қараганда камроқ 4-5 марта суғорилади.

Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш. Уруғни экишга тайёрлаш олдидан бир сутка давомида сувда ивитилади. 1 кг уруққа 34% Витавакс препаратининг 2 фоизли ёки 60,7% Превикур препаратининг 1,5 фоизли эритмасини пуркаш орқали уруғни зарарсизлантириш тавсия этилади.

Экинга касалликлардан илдиз чириш, фузариоз сўлиш, уншудринг, зараркунандалардан полиз бити (шираси), ўргимчаккана, оққанот, қовун пашшаси катта зарар етказади.

Зараркунандаларга қарши 10 сотих майдонига изли Моспилан 20% н. кук. (25-30 г), Агрофос Д 55% (150 мл) ва касалликларга қарши Превикур 72,2% с. э. к. (150 мл), Курзат Р н. кук. (200-250 г), Рирдомил голд 68% с. д. г. (200-250 г) ёки 1 фоизли Бордо суюқлигини қўллаш мумкин. 60-70 литр сувга тайёрланган аралашма пуркалади. Бу кимёвий препаратларни мутахассислар назоратида қўллаш зарур.

Ҳосилни йиғиштириш. Тарвуз ҳосили пишиб етилганларини танлаб-танлаб уч-беш марта йиғиб олинади. Кечки муддатда экилган кечки навлар эса бир марта йиғиштириб олинади. Пишган тарвузлар полизда узоқ муддат туриб қолса нобуд бўлади.

Р. Ҳакимов, Ф. Расулов

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги сайтидан

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: