Узоқ яшашни истасангиз, китоб ўқинг!

Яқинда Йель университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра китоб ўқиш умрни узайтириши аниқланди.

Маълум бўлишича, ҳафта давомида 3,5 соатдан ортиқ китоб мутоаласи билан шуғулланган инсонлар ушбу машғулот билан шуғулланмаганларга қараганда 2 йил ортиқ узоқ умр кўрар экан.

Тадқиқот 50 ёшдан ошган 3600 нафар инсон билан олиб борилди. Унинг давомийлиги эса 12 йилни ўз ичига олди.

Олимларнинг таъкидлашларича, инсоннинг жинси, унинг маълумоти ва ҳаёт даражаси узоқ умр кўришга тўсқинлик қилмайди.

 

Хуршида ҲУСЕНОВА тайёрлади

Яна ўқинг:  Агар огоҳ сен...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: